2018-04-17 10:36:38

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ЎЗГАРДИ

Рустам Ражаббоевич Қобилов 2018 йил  16 апрелдан эътиборан Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар мазкур лавозимда ишлаб келган Азамат Мардонович Умаров ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.

“Туркистон-пресс”