2018-04-17 10:55:41

ЕХҲТНИНГ КАМ СОНЛИ МИЛЛАТЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИЙ КОМИССАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

2018 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг кам сонли миллатлар ишлари бўйича Олий комиссари Ламберто Занерни қабул қилди.Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Суҳбат бошида Л.Занер Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи, хусусан маҳаллий ҳокимият вакиллари билан музокаралар, шунингдек, қирғиз, рус, тожик ва бошқа маданият марказларидаги учрашувлари тўғрисида сўзлаб берди.

Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашув давомида ЕХҲТ вакили мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳалардаги ўзгаришлар, Ўзбекистон Ҳукуматининг минтақа давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон миллатлараро бирдамлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.

Анвар Илёсов олган сурат.