2018-04-17 11:03:55

“ХАЛҚ СЎЗИ” ТАҲРИРИЯТИ ЖАМОАСИ МУРУВВАТ УЙИГА “МАТИЗ” АВТОМАШИНАСИНИ СОВҒА ҚИЛДИ

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти Қўрғонтепа туманидаги Мурувватногирон болалар интернат уйига “Матиз” автомашинаси совға қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.


“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари жамоаси томонидан ҳар йили мамлакатимизнинг турли вилоятларидаги болалар уйларига автомашина, турли мактаблар, мактабгача таълим муассасаларига совға-саломлар улашиш анъанага айланган. Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногирон болалар интернат уйига автомашина топширилганлиги ана шу саховатли ишнинг яна бир намунаси бўлди. 


Айни кунда муассасада 280 нафар 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган туғма ногирон, ақлан заиф болалар тарбияланади. 


“Туркистон-пресс”