2018-04-17 14:07:33

“РЕСПУБЛИКА КИНОПРОКАТ МАРКАЗИ”ГА РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда у ўз фаолиятини бошламоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг расмий саҳифасида берилган маълумотга қараганда, бунга қадар агентликнинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухторов Маъруфжон Мардонқулович ушбу марказга раҳбар этиб тайинланди.

М.Мухтаров2013-2018-йиллардаагентликтизимидатурлилавозимлардафоалияткўрсатган.

“Туркистон-пресс”