2018-04-17 14:11:09

ЯПОНИЯЛИК САЙЁҲЛАР САМАРҚАНДДА ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Самарқанд халқаро аэропортида чартер рейс билан юртимизга ташриф буюрган япониялик сайёҳларнинг навбатдаги гуруҳи Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида тантанали кутиб олинди.

— Ўзбекистонга биринчи бор келишим, — дейди япониялик сайёҳ Мечиру Нагашимо. — Бу мамлакат ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасман. Самарқанд Буюк Ипак Йўлида жойлашган шаҳарлардан бири. Самарқандга қизиқишим жуда юқори, чунки бу ерда кўп тарихий обидалар борлигини эшитганман.

 

 “Туркистон-пресс”