2018-04-17 14:13:24

БЕЛБОҒЛИ КУРАШ: НУКУСДА АНИҚЛАНГАН ЧЕМПИОНЛАР

Жорий йилнинг 14-15 апрель кунлари Нукус шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур Ўзбекистон кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 225 нафар ўғил-қиз  икки кун давом этган этган беллашувларда  белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида  ғолиблик учун куч синашишди.

Демак, ғолиб спортчилар билан танишамиз:

Ўғил болалар (эркин йўналиш):27 кг. 1. Жўрабек Мамадалиев (Наманган). 30 кг. 1. Анваржон Турғунов (Фарғона). 33 кг. 1. Камронмирзо Усмоналиев (Наманган). 36 кг. 1. Нурмуҳаммад Исмоилов (Қорақалпоғистон Республикаси). 40 кг. 1. Беҳрўз Собиров (Фарғона). 44 кг. 1. Илёсбек Cотиволдиев (Фарғона). 48 кг. 1. Зиёдулло Валижонов (Фарғона). 52 кг. 1. Даврон Ҳасанбоев (Фарғона). 55 кг. 1. Билолбек Раҳматуллаев (Наманган). 60 кг. 1. Азимжон Юлдошев (Наманган). +60 кг. 1. Анваржон Ҳожимуродов (Наманган).

Қизлар (эркин йўналиш): 33 кг. 1. Зуҳра Қосимова (Тошкент в.). 36 кг. 1. Жулдуз Каразова (Қорақалпоғистон Республикаси). 40 кг. 1. Сарвиноз Иброҳимова (Фарғона). 44 кг. 1. Шоҳсанам Амониёзова (Қорақалпоғистон Республикаси). 48 кг. 1. Сабрина Ўралбаева (Қорақалпоғистон Республикаси). 52 кг. 1. Моҳигул Исажонова (Фарғона). +52 кг. 1. Дилноза Қазоқбоева (Қорақалпоғистон Республикаси).

Ўғил болалар (классик йўналиш):27 кг. 1. Шуҳрат Қирғизбоев (Андижон). 30 кг. 1. Соҳибжон Бойматов (Тошкент в.). 33 кг. 1. Бунёдбек Расулов (Фарғона). 36 кг. 1. Абдилазиз Турсунов (Андижон). 40 кг. 1. Асадбек Мамадалиев (Наманган). 44 кг. 1. Нурлан Эралиев (Қорақалпоғистон Республикаси). 48 кг. 1. Файзулло Латипов (Андижон). 52 кг. 1. Юрислан Шайқулов (Қорақалпоғистон Республикаси). 55 кг. 1. Сардорбек Исматуллаев (Наманган). 60 кг. 1. Муҳаммаджон Иброҳимов (Фарғона). +60 кг. 1. Муротбек Бахтиёров (Қорақалпоғистон Республикаси).

Мусобақа якунига етгач,  тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Бекберган БОЛТАЕВ, мусобақа ҳаками (Хрозам вилояти):

— Ушбу кубок мусобақаси ҳам кўнгилдагидек ўтди. Ёш спортчи — ўқувчиларнинг ғалабага бўлган ишётқи юқори бўлгани беллашувларни муросасиз ва қизиқарли ўтишини таъминлади. Айтиш мумкин, янги, ёш иқтидорли полвонлар вояга етаётганини мусобақа давомида кузатдик. Ўйлаймизки, ўсиб келаётган бу каби истеъдодли полвонлар эртага халқаро майдонларда юқори натижаларни қўлга киритиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади.

Илҳом РАҲМОНОВ,

“Туркистон-пресс”