2018-04-17 14:21:52

БУГУН “ЛОКОМОТИВ” ОЧЛ ПЛЕЙ-ОФФ БОСҚИЧИ ЙЎЛЛАНМАСИ УЧУН МАЙДОНГА ЧИҚАДИ

Бугун, 17 апрель куни Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги сўнгги, 6-тур ўйинини ўтказади. 

Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасига қарши кечадиган учрашувда исталган ҳисобдаги ғалаба “темирйўлчилар”ни нимчоракфинал босқичига олиб чиқади. Учрашувни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ўйин олдидан ҳар икки жамоа ҳисобида олтитадан очко мавжуд. “Локомотив” мусобақанинг 1/8 финалига чиқиш учун айтиб ўтганимиздек  ғалаба қозониши етарли бўлади. Бошқа ҳар қандай натижа “Зоб Аҳан” фойдасига хизмат қилади.

“Туркистон-пресс”