2018-04-18 12:42:16

БОКСЧИЛАРИМИЗ ЕКАТЕРИНБУРГДА РИНГГА КЎТАРИЛАДИ

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Аҳамиятли томони шундаки, мазкур бокс кечасида ҳамюртларимиз —Набижон Исмановнинг шогирди Жалолиддин Ўктамов ҳамда Зуфар Сулаймонов қўл остида машғулотлар олиб бораётган Мақсуд Жумаевлар ҳам ўз жангларини ўтказишади. 

“Olamsport.com” сайтининг хабарига кўра, кеча бокс оқшоми иштирокчиларини тарозидан ўтказиш маросими бўлиб ўтди. Унда боксчилар белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Бугун бокс оқшомини “Матч Боец” телеканали Тошкент вақти билан соат 17:00да эфирга узатишни бошлайди.

“Туркистон-пресс”