2018-04-18 12:44:27

КАТТАҚЎРҒОНДА ЎЗБЕКИСТОН — ХИТОЙ ҚЎШМА КОРХОНАСИ ОЧИЛДИ

Каттақўрғон шаҳрида йилига 8-9 мингта терига дастлабки ишлов берадиган “Каттақўрғончарм” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонаси иш бошлади.

— Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк”нинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани филиали томонидан ажратилган 6 миллиард сўм кредит ҳисобига хомашё олдик ҳамда собиқ гўшт комбинати биносини капитал таъмирладик, — дейди қўшма корхона раҳбари вазифасини бажарувчи Абдуҳаким Жўраев. — Хитой томонидан “Чанг Тинг” фирмаси асбоб-ускуна келтириб ўрнатди. Йил охиригача бу ерда хомашёни иккиламчи қайта ишлайдиган — терини бўяйдиган линияни ишга туширишни режалаштирганмиз.

Келгуси йилда тайёр пойабзал, хотин-қизлар сумкалари, куртка ва чарм атторлик буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Маҳсулот асосан Хитойга экспорт қилинади.

“Туркистон-пресс”