2018-04-18 12:49:17

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ИҲТ 23-МАЖЛИСИДА ИШТИРОК ЭТДИ

2018 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўзинбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 23-мажлисида иштирок этди.

Учрашув арафасида ИҲТ Юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

ТИВК мажлисида иқтисодиёт, маданият, туризм, фан ва таълим соҳаларида минтақавий ҳамкорлик, жумладан ИҲТ Савдо битимини амалга ошириш доирасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Мажлис давомида Афғонистонга ёрдам дастури қабул қилинди ҳамда ташкилий масалалар, хусусан, ИҲТнинг янги раҳбарини тайинлаш ва янгиланган буджет тузилмаси кўриб чиқилди.

Тадбир якунига кўра Душанбе коммюникеси қабул қилинди.

“Туркистон-пресс”