2018-04-18 16:28:08

ЧИНГИЗ АЙТМАТОВНИ ХОТИРЛАБ

2018 йил 17-18 апрель кунлари пойтахтимиздаги Абдулла Қаҳҳор уй-музейида буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Тошкент шахар Шайхонтоҳур туманидаги Фаттох Назаров номли 23-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда “Чингиз Айтматовни хотирлаб” ва “Вафонинг иффатли йўли” номли кўргазмалар бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада 23-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 3 нафар битирувчиларининг 20 ортиқ ишлари қўйилган. Ҳамзин Алимжан (14 ёш), Алимуҳаммедова Саида (14 ёш), Рустамов Файзуллоҳ (14 ёш) каби ўқувчилар ёзувчи Чингиз Айтматовнинг асарларига ишланган тасвирий санъат ишларини кўришимиз мумкин.

 Ранг тасвир ишлари орасида маиший жанрда ишланган бир қанча асарлар ҳамда манзара, графика, натрюморт каби йўналишдаги ишлар намойиш этилган.

Шунингдек, бу ерда Чингиз Айтматовнинг нашрдан чиққан китоблари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

“Туркистон-пресс”