2018-04-19 12:44:36

АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ ФИЛИППИН ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

2018 йилнинг 1 -апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Филиппин Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) этиб тайинланган Вилфредо С.Сантосни қабул қилди.Бу ҳақда ТИВ расмий сайти хабар берди.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни мамлакатимиздаги фаолияти бошланиши билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик ҳамда БМТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликка доир мавжуд салоҳиятни амалга ошириш учун ҳуқуқий базани кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Анвар Илёсов олган сурат.