2018-04-19 14:20:52

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ: 1/8 ФИНАЛ ЖУФТЛИКЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

2018 йилги Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросим Спорт ТВтелеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Қуръага кўра Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди:

“Қўқон-1912” —“Нефтчи”

“Динамо” —“Қизилқум”

“Машъал”—“Сурхон”

“Локомотив”—“Шердор”

“Бунёдкор”—“Сўғдиёна”

АГМК —“Насаф”

“Орол”—“Андижон”

“Ифтихор”—“Пахтакор”

Номлари биринчи кўрсатилган жамоалар рақибларини ўз майдонларида қабул қилади. Ғолиб жамоалар чорак финалга йўлланма олади. 

“Туркистон-пресс”