2018-04-19 14:29:36

ДОНАЛЬД ТРАМП ВА КИМ ЧЕН ИН УЧРАШУВИ ШВЕЙЦАРИЯДА ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИН

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан тарихий учрашуви Швейцарияда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда “NBC” телеканали ўзига маълум манбаларга асосланиб хабар берди.

Айтилишича, икки томон вакиллари ҳам ҳозирча музокаралар санаси ва жойини юқори даражада аниқлаб олишмаган. Маълумотларга кўра, Оқ уй бу борада Пекин, Пхеньян ва Улан-Батор вариантларини кўриб чиққан, аммо хавфсизлик нуқтаи-назаридан мазкур шаҳарлар номзодидан воз кечилган.

Америкалик расмийлар учрашув иложи борича бетараф, имкони бўлса Европада ўтказилишини хоҳлаяпти. Шу боис Вашингтон учун энг маъқул манзил Швейцария бўлиб турибди.