2018-04-19 15:04:19

ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ҲУКУМАТНИНГ ИСТЕЪФОСИ ҲАҚИДАГИ ФАРМОНГА ИМЗО ЧЕКДИ

Қирғизистон Президенти Соронбай Жээнбеков Бош вазир Сапар Исаков ва ҳукуматнинг истеъфоси ҳақидаги фармонга имзо чеди. Бу ҳақда knews.kg хабар берди.

Фармонга кўра, ҳукуматнинг барча аъзолари янги кабинет шаклланмагунча ўз вазифаларини бажариб турадилар. Жээнбеков фармони имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирди.

Гап шундаки, Қирғизистон парламенти депутатлари Бош вазир Сапар Исаков бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирган эди.Жараённи парламентнинг икки мухолифатчи фракциялари «Ата-Журт республикаси» ва «Ата-Мекен» ташкил этди

Парламент йиғилишида 101 нафар депутат 2017 йил августида тайинланган ҳукуматга ишончсизлик билдирган, фақат 5 киши жорий ҳукуматни ёқлаган.

Ҳукуматга ишончсизликни ифода этиш ташаббуси қирғиз парламентининг 40 нафардан ортиқ депутати (жами 120 депутат) томонидан илгари сурилган. Бу эса ушбу мавзуни парламентда муҳокамага қўйиш учун етарли бўлди. Пайшанба куни парламентнинг Конституцион қонунчилик қўмитаси депутатларнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Сурат: knews.kg