2018-04-19 17:03:42

ТОШКЕНТДА ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

17 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фестиваль “Ўзбекистондаги хорижий ваколатхоналар маданияти ҳафталиги” кўргазмаси билан очилди. Унда чет эллик санъат усталарининг ижодий ишлари намойиш этилди. 

Тасвирий ва амалий санъат фестивали ҳафталиги Бадиий академия Марказий кўргазмалар зали, Халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида ўтказилади. 

Фестивальдоирасида “Замонавий жамиятни маънавий модернизациялашда санъат ва бадиий таълимнинг роли” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтади. УндадипломатиякорпусиҳамдаЛатвия, Эрон, Грузия, Беларусь, Индонезия, Ҳиндистон, Хитой, Исроил, Россия, Япония, Руминия, Словакия, УкраинаваИталиясингаримамлакатларнингхалқароэкспертларииштирокэтишади.

Фестиваль 21 апрелга қадар давом этади.