2018-04-19 18:30:45

“ЎЗБЕКИСТОН АДАБИЁТИ ВА САНЪАТИ” ГАЗЕТАСИГА БОШ МУҲАРРИР ТАЙИНЛАНДИ

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасига Ўктам Мирзаёр бош муҳаррир этиб тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар бермоқда.

Ў.Мирзаёр бунгача “Ҳуррият” газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, шу йилнинг 11 апрель куни  “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг олдинги бош муҳаррири Сирожиддин Сайид Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига раис этиб тайинланган эди.