2018-04-20 15:53:42

ТОШКЕНТДА 1 НОЯБРДАН ПАСПОРТ ЎРНИГА ID-КАРТАЛАР БЕРИЛА БОШЛАНАДИ

2018 йилнинг 1 ноябридан Ўзбекистонда паспорт ўрнига ID-карталар берила бошланади.

Ушбу чора 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Синов тариқасида лойиҳа аввалига Тошкентда амалга оширилади.

ID-картага фуқаронинг ягона индетификация рақами, унинг шахсий маълумотлари киритилади.

Ҳужжат мамлакатимиз ҳудудидагина юридик кучга эга бўлади.

“Туркистон-пресс”