2018-04-20 17:11:22

ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ 23−24 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатимизга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов хабар қилди.

Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган.

Президентларнинг Тошкентдаги Махтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.

Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.