2018-04-20 18:12:47

ВЬЕТНАМДА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Ўзбекистон жаҳоннинг кўплаб давлатлари билан маданий алоқаларини тобора кенгайтириб бораётгани қувонарли ҳол. Жумладан, турли мамлакатларда юқори савияда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон маданияти кунлари дунё ҳамжамиятининг ўзбек маданияти ва санъатига бўлган қизиқишини оширмоқда.

Вьетнам Республикасининг пойтахти, гўзал Ханой шаҳрида жойлашган Катта опера театрида Ўзбекистон маданият кунларининг очилиш маросимига бағишланган тантанали гала-концерт бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Театр фойесида Ўзбекистон маданияти, миллий анъана, урф-одатларини акс эттирувчи фотокўргазма ҳамда амалий санъат, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ташкиллаштирилди.

Концертда Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳё ва Муҳсин Мўминовлар, эл суйган хонанда ва созандалар, раққосаларнинг ижро маҳоратлари Вьетнам шаҳри аҳолисида катта таасссурот қолдиргани уларнинг гулдурос олқишларидан маълум бўлди.

Шоҳсанам УМИРОВА,

“Туркистон-пресс”