2018-04-23 15:14:28

ПОЛИКЛИНИКАДАГИ ЭЛЕКТРОН ҚАБУЛ АҲОЛИГА МАНЗУР БЎЛМОҚДА

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида  аҳолини сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш юқори ўринларга чиқмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария тизими муассасалари фаолиятини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Кармана туманида фаолият  юритиб  келган, 16 та қишлоқ врачлик пунктларидан 5 таси негизида, қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди, 4 та қишлоқ врачлик пунктлари ўз ҳолатида фаолиятини олиб бораётган бўлса, яна бошқалари негизида тез ёрдам шахобчалари  ташкил этилди.

Шунингдек, бугунги кунда тиббиёт бирлашмаси томонидан янги  “Электрон қабул” тизими ташкил этилиб, бу билан  аҳолини поликлиникага  мурожаатлари осонлашди,  беморларга қулайликлар яратилди.  Янги тизим жорий этилиши орқали беморларнинг қимматли вақтлари тежалиши баробарида, узундан-узоқ навбат кутиш ҳолатлари хам бартараф этилди.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”