2018-04-23 15:18:06

НАВОИЙДА ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги ижодкор ва яратувчан ёшларимизни юксак ғоялар, улкан марралар сари даъват этмоқда.

Айниқса, ёшларни тадбиркорлик соҳасига чорлаш, бу борада уларни ғоя  ва таклифларини қўллаб-қувватлаш бугунинг долзарб вазифаси бўлиб, шу мақсадда  Навоий шаҳридаги  10- умумтаълим  мактабида  “Инновацион ғоялар асосида ўқувчиларининг касб-маҳорати” вилоят семинари бўлиб ўтди.

Мазкур  семинардан асосий мақсад — шаҳардаги иқтидорли  ўқувчиларнинг бизнес ғояларини, таклиф ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш, уларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.

Тадбир доирасида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга тежамкор, экологик тоза технологияларни кенг жалб этиш, диёримизнинг бой қайта тикланувчи энергия манбаларини равнақ топтириб, уларни аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга йўналтиришга  қаратилган кўпгина инновацион  ихтирочилик ишланмалари намойиш этилди.

 Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”