2018-04-23 15:46:50

БОКСЧИЛАРИМИЗНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ РИНГДАГИ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАЛАРИ

Ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги муваффақиятли чиқишларини давом эттирмоқда.

Жумладан, Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев 21 апрель куни Бруклиндаги (Нью-Йорк, АҚШ) Kings Theatre аренасида муваффақиятли жанг ўтказишди.

24 ёшли Шаҳрам Ғиёсов венгриялик 30 ёшли боксчи Габор Горбиксга қарши жангга чиқди. Баҳс олти раунд давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Ўзбекистон вакили ғолиб деб топилди.

23 ёшли Муроджон Аҳмадалиев аргентиналик боксчи Карлос Суарес билан жанг олиб борди. Тўртинчи раундда Ўзбекистон вакилининг кетма-кет зарбаларидан сўнг рефери жангни тўхтатди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари совриндорлари АҚШдаги дебют жангларида ҳам ғалаба қозонишган эди.

“Туркистон-пресс”