2018-04-23 15:53:19

САБИНАНИНГ КУМУШ МЕДАЛИ

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқич мусобақаси давом этмоқда.

Кеча яккаликда кўпкураш ва жамоавий беллашувлар ўтказилганди. Бугун спортчилар яккалик баҳсларида ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқларда чиқиш қилишди.

Қувонарлиси, булава билан машқларда ҳамюртимиз Сабина Ташкенбаева 8 нафар спортчи ичида 17,950 балл жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа ҳамюртимизга мусобақанинг кумуш медалини тақдим этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Булава билан машқлар якунига кўра биринчи ўринни россиялик Александра Солдатова (18,000 балл) қўлга киритган бўлса, Исроил вакиласи Линой Ашрам (17,650 балл)га бронза медали насиб қилди.

“Туркистон-пресс”