2018-04-23 15:58:53

ИСТЕЪДОДЛИ ЎҚУВЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий шаҳар кенгаши вилоят халқ таълим бошқармаси ҳамкорликда ҳудуддаги барча мактаблар ўртасида “Технология фани” ойлиги муносабати билан “Касбиммаҳоратим” мавзусида семинар ташкил этди.

Семинарда мактаб ўқувчилари дарслар давомида тайёрлаган ишлари билан иштирок этишди. Мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, ота оналар қатнашган тадбирда “Менинг тасаввуримда”, “Менинг маҳоратим” мавзуларида кўргазмалар ҳам ўтказилди.

 Семинар якунида иштирокчилар 18 та номинация бўйича фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

“Туркистон-пресс”