2018-04-24 14:11:10

ТОШКЕНТДА ХАЛҚАРО ЦИРК КУНИ НИШОНЛАНДИ

Халқаро цирк куни одатда апрель ойининг учинчи шанбасида ҳар йили дунё миқёсида кўтаринки руҳда ўтказилади. Навбатдаги цирк куни 21 апрель кунига тўғри келди. “Ўзбек давлат цирки” жамоаси бу йилги байрам дастурига қизғин тайёргарлик ишларини олиб борди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шу куни Россия цирк артистлари билан бирга ўзбек цирк етакчи усталари цирк манежида барча иштирокчилар учун маҳорат дарслари ўтказишди. Бунда томошага ташриф буюрган болажонлар ўзлари қизиққан жанрда ўз маҳоратларини синаб кўрдилар. Татаристон ва Бошқирдистонда хизмат кўрсатган артист Феруза Холдорова раҳбарлигидаги “Ляйсан” ҳамда Марьям Бухарова бошчилигидаги “Изге Нур” ансамбллари томошабинларга завқ улашишди.шунингдек,  “Делюкс” рақс студияси мураббийлари Азиза Мўминова ҳамда Азиза Идрисовалар цирк манежида флеш-моб ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро цирк кунига Бутунжаҳон цирк федерацияси асос солган. Европа цирк ассоциацияси эса қўллаб-қувватлаган. Бундан, айниқса, цирк санъати артистлари жуда қувонишган. Илк бор 2010 йилда ушбу сана халқаро даражада кенг нишонлана бошланган. 

“Туркистон-пресс”