2018-04-24 14:21:30

САМАРҚАНДДА “КАМАЛАК БИЛИМДОНЛАРИ” АНИҚЛАНДИ

Пайариқ туманида “Камалак” билимдонлари” кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Анъанавий танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 жамоа биринчилик учун курашди. қатнашди. 

— Бугунги танлов бошқаларидан иштирокчиларнинг кичиклиги ва беғуборлиги билан ажралиб турибди. Танловда қатнашаётган барча жамоа аъзоларига муҳими ғалаба эмас, иштирок асосий эканлигини рсботлаб беришди, — дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси Раъно Умарова.

“Камалак билимдонлари” Самарқанд вилоят босқичида олий ўринга Тойлоқ туманининг “Шижоат” жамоаси ёшлари муносиб деб топилди. Биринчи ўрин эса Каттақўрғон туманининг “Камалак жилолари” жамоасига насиб этди.

“Туркистон-пресс”