2018-04-24 15:52:28

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БМТТД БИЛАН ҲАМКОРЛИК КЕЛИШУВИНИ ИМЗОЛАДИ

Жорий йилнинг 19 апрель куни Адлия вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД)ўртасида “Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупция қарши кураш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувниимзолаш маросими бўлиб ўтди.Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

8 миллион АҚШ доллари бюджетига эга бўлган ушбу лойиҳа коррупцияга қарши кураш бўйича йирик комплекс чора-тадбир ҳисобланиб, деярли барча соҳаларни қамраб олган. У уч йилга мўлжалланган.

Лойиҳа Адлия вазирлиги, Бош прокуратура томонидан мамлакатимиз вазирлик ва идоралари ҳамда БМТТД билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Ушбу глобал лойиҳанинг асосий вазифаси коррупцияга қарши кураш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга оширишдан иборат.

“Туркистон-пресс”