2018-04-24 15:54:50

ЎЗБЕКИСТОН ТЕАТР АРБОБЛАРИ УЮШМАСИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛДИ

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикасида театр санъатини янада ривожлантириш, театрларнинг давр талабларига мос репертуарларини шакллантириш, саҳна ижодкорларига қулай шароит ва кенг имкониятлар яратишга кўмаклашиш ҳисобланади.

2018 йил 19 апрель куни вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовга ташкилотни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

“Туркистон-пресс”