2018-04-24 16:57:22

ЙЎЛДОШБЕК ҚОРИ НУРИДДИНОВ ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИНИНГ МУТЛАҚ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Жорий йилнинг 21-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018нинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 24 апрель куни эркаклар ўртасидабўлиб ўтган“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг тақдирлаш маросими ўтказиляпти.Бу ҳақда “Azon.uz” ахборот-таҳлилий портали  хабар берди.

Унга кўра, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг мутлaқ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлди.

Қайд этиш керак, олий ўрин соҳибига Президент совғаси —“Lacceti”автомашинаси   топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда биринчи маротаба Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 3 босқичли Қуръон мусобақаси ташкил этилди.

“Туркистон-пресс”

Сурат: “Azon.uz”