2018-04-26 14:38:44

O‘ZLIDEP: ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.С.Якубов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Е.М.Утембаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда O‘zLiDeP матбуот хизматихабар берди.

Амалий мулоқот чоғида икки қўшни мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ўзгаришлар билан боғлиқ масалалар, шунингдек, бу муҳим жараёнларда сиёсий партияларнинг ўрнига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ҳамда муштарак мақсадлар янгича босқичга кўтарилаётганлиги таъкидланди. Кейинги пайтда икки давлат раҳбарларининг мунтазам давом этаётган самимий, дўстона мулоқотлари туфайли ўртадаги ўзаро муносабатлар барча йўналиш­ларда янги босқичга кўтарилгани муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Зеро, Қозоғистонда 2018 йилнинг Ўзбекистон йили деб эълон қилинганлиги икки қардош халқ ўртасидаги азалий, дўстона алоқаларнинг яққол намунаси эканлиги айтиб ўтилди.

Мулоқотда сиёсий партиялар ҳам икки мамлакат ўртасида эришилган юқори даражадаги келишувларда кўзда тутилган долзарб вазифаларни ҳаётга жорий этишда фаол иштирок этиш учун зарур бўлган муҳим ресурсларга эга эканлиги таъкидланди. Айниқса, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг етакчи сиёсий партиялари —“Нур Отан” ва Ўзбекистон Либерал-демократик партиялари фаолиятида бу борада мавжуд имкониятлар кенглиги хусусида муфассал сўз юритилди.  

Хусусан, иккидавлатишбилармонларинингўзароҳамкорликдагиқўшматадбирлариниўтказиш, партияларташаббусибилантурлибизнес-форумларташкилэтиш, иккимамлакатишбилармондоиралариўртасидамустаҳкамалоқаларниўрнатишгакўмаклашиш, шунингдек, савдо-иқтисодийалоқаларқамровиникенгайтириш, ҳудудларнингтўғридан-тўғриҳамкорлигиниривожлантиришгаалоҳидаэътиборқаратишзарурлигигаэътиборқаратилди.

Кўтаринки ва ишчанлик руҳида кечган мулоқотда, шунингдек, партиялараро алоқаларни ўрнатиш ҳамда ўзаро манфаатларни акс эттирувчи бошқа масалаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

“Туркистон-пресс”