2018-04-26 14:42:09

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ТАНЛОВЛАР ҚИЗҒИН ЎТМОҚДА

Халқ таълими вазирлиги томонидан апрель ойида мактаб ўқувчилари ўртасида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари кенг ташкил этилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятида ўқувчилар ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари-2018” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Наманган вилояти Чуст шаҳридаги Мавлоно Лутфуллоҳ номидаги маданият ва истироҳат боғида туман Ахборот-ресурс маркази ва “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан “Китоб кўргазмалари” ҳамда “Тўгараклар ярмаркаси” ўтказилди. Наманган шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида ўқувчилар солиқ бўйича билимларини ҳикоя ва суратларда акс эттиришди.  

Сурхондарё вилоятида ўқувчилар ўртасида ўтказилган “Чарм тўп усталари” футбол мусобақаларининг 2-ҳудудий босқичи Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи, Бойсун, Термиз туманларининг жамоалари ўртасида қизғин ва шиддатли баҳслар остида кечди.

“Туркистон-пресс”