2018-04-26 18:12:51

БЕШ НАФАР БОКСЧИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ФИНАЛИГА ЙЎЛ ОЛДИ

Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун ёш боксчиларимиз ярим финал беллашувларида рингга чиқишди. Ўтказилган жангларда беш нафар боксчимиз ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Жумладан, Самандар Холмуродов (-52 кг.), Абдумалик Халоков (-56 кг.), Темур Мержанов (-81 кг.), Жавоҳир Тоғаймуродов (-91 кг.), Жамшидбек Маҳмадалиев (+91 кг.) финал йўлланмаси эгаси бўлдилар.

Икки нафар ҳамюртимиз — Жаҳонгир Раҳмонов (-69 кг.) ва Наво тамазов (-75 кг.)лар эса мусобақадан бронза медали билан қайтадиган бўлди.

“Туркистон-пресс”