2018-05-01 12:36:36

АМАНИСТОН БОШ ВАЗИРИ ЛАВОЗИМИГА ПАШИНЯН НОМЗОДИ КЎРСАТИЛДИ

Арманистон Миллий йиғини (парламент) бугун, 1 май куни  мамлакат янги Бош вазирини сайлайди.

Ягона номзод —“Елк” мухолиф фракцияси томонидан илгари сурилган депутат Никол Пашиняндир. У 13 апрелдан бери бутун республика бўйлаб оммавий норозилик акцияларига раҳбарлик қилмоқда. Намойишчилар 23 апрель куни ҳукуматнинг аввалги раҳбари Серж Саргсян истеъфога чиқишига эришди ҳамда бу лавозимга Пашинянни сайлашни талаб қилмоқда.

“Елк”дан номзодни парламентдаги бошқа икки фракция —“Царукян”ва “Дашнакцтюн”блоки қўллаб-қувватлади. Барча учта фракцияга 105 ўринли парламентда 47та мандат тегишли. Бош вазир этиб сайланиш учун номзод парламентда 53та овоз олиши керак. Мухолифатдаги “Елк” фракциясининг парламентда атиги 9та ўрни бор. Мутлоқ кўпчилик овоз (58та ўрин)га ҳукмрон Республикачилар партияси эга.Бош вазирнинг сайланиши учун 53та овоз талаб этилади. Демак, Пашинянга Миллий йиғилишда 58 ўринга эга бўлган ҳукмрон Арманистон Республика партиясининг яна камида олти депутати овоз бериши керак бўлади.

Арманистондаги норозилик ҳаракати етакчиси, парламентдаги “Елк” фракцияи раҳбари Никол Пашинян расман Арманистон бош вазирлига кўрсатилди.

Янги бош вазир сайлови 1 май куни Арманистон Миллий Йиғини (парламенти) махсус мажлисида бўлиб ўтади. Конституциявий ислоҳотлардан сўнг бош вазир айнан парламент томонидан сайланади, президент эмас балки бош вазир мамлакатдаги ҳокимиятнинг тўлақонли раҳбарига айланади.

Бош вазир этиб сайланиш учун номзод парламентда 53та овоз олиши керак. Мухолифатдаги “Елк” фракциясининг парламентда атиги 9та ўрни бор. Мутлоқ кўпчилик овоз (58та ўрин)га ҳукмрон Республикачилар партияси эга.Бироқ ҳукмрон партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари Ваграм Багдасарян ўз партияси мухолифатдаги партия номзоди учун овоз беришини истеъсно қилди.