2018-05-01 12:40:57

ТАДБИРКОР ИССИҚХОНАСИДАГИ ПОМИДОРНИ РОССИЯГА ЭКСПОРТ ҚИЛМОҚЧИ

Жиззахлик Учқун Турсунов омилкор деҳқонлардан бири. Унинг хонадонига ташриф буюрган одам ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, дур ундираётганига гувоҳ бўлади.  

—Иссиқхонамизда ҳар йили картошка ва помидор етиштирамиз, —дейди “Арнасой агро бизнес” МЧЖ раҳбари У. Турсунов. —Ҳосилни йиғиштириб олгач, такрорий экинлар экамиз. Ўтган йили “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томарқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида банкдан 800 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, 110 сотих ташландиқ ер майдонида янги иссиқхона ташкил этган эдик. Айни чоғда 55 сотих ерга ички бозор учун “Жалила” ҳамда “Лесли” навли помидор кўчатлари, қолган 55 сотихга эса Россияга экспорт қилиш учун “Пинкпарадайс” навли помидор кўчатини экдик. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб иш ўринлар сонини  50тага етказиш ниятимиз бор.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDePнинг юқоридаги лойиҳаси томорқасидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад олиб келаётган тадбиркорлар сафини кенгайтирмоқда.

“Туркистон-пресс”