2018-05-01 12:45:37

ЎЗХДП ФАОЛЛАРИ ФАХРИЙЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШМОҚДА

Мамлакатимизда кексалар, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига чуқур ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш доимий эътиборда.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши ­фаоллари Ромитан туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ­Карим ота Розиқов, Саттор ота Ҳайитов, Аҳрор ота Жалилов хонадонларида бўлди.

— Биз, кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан чексиз миннатдормиз, — дейди Карим ота Розиқов. — Бу умримизга умр қўшмоқда. Бугунги фаровон кунларимиз учун Яратганга шукроналар айтамиз. Юртимизда тинчлик-осойишталик барқарор бўлсин.

Суратда: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Карим ота Розиқов хонадонида.