2018-05-01 12:51:40

БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан  иқтидорли ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларда билим олишга бўлган иштиёқни рағбатлантириш мақсадида шу йилнинг 13-15 апрель кунлари 8-10-синф ўқувчилари ўртасида илк маротаба инновацион олимпиада ўтказилган эди.

Эндиликда республика миқёсида барча ҳудудлар марказида билимлар беллашувининг якуний вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 7-8-синф ўқувчилари 17 та фан бўйича беллашадилар.Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Беллашувнинг ҳудудий босқичларида 2,5 млн. нафарга яқин ўқувчилар иштирок этиб, улардан 5123 нафар 7-8-синф ўқувчилари якуний босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга қиритди.

Танловнинг вилоят босқичида ўқувчиларнинг фанлардан ёзма саводхонлиги ва амалий кўникмаларини ўрганишга қаратилган диктант, ижодий баён, ёзма иш, лаборатория иши, оғзаки савол-жавоб шартлари ўтказилса, иккинчи шартда барча фанлардан тест синовлари бўлиб ўтади.

Бу йил илк бора билимлар беллашувининг иккинчи шарти, яъни тест синовлари шаффофликни таъминлаш мақсадида онлайн тарзда ўтказилмоқда.

“Туркистон-пресс”