2018-05-02 12:03:14

ЖОРИЙ ЙИЛДА МАМЛАКАТИМИЗДА 50 ТА ЯНГИ КИНОТЕАТРЛАР ҚУРИЛАДИ

“Ўзбеккино” миллий агентлигининг биринчи чорак якунларига бағишланган кўчма ҳайъат йиғилиши Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

Унда агентликнинг ҳудудлардаги бўлимлари раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Семинар давомида кино санъати учун сарфланаётган харажатлар, ишлаб чиқарилаётган кино ва мультфильмларнинг моҳияти, кўчма кинотеатрлар сонини янада ошириш, тарихий кинофильмларни яратиш масаласи муҳокама қилинди.

Кино-видео хизматларини кўрсатишда амалга оширилаётган ишларни ижтимоий тармоқлар орқали ёртишда сусткашликка йўл қўйилаётгани, олис қишлоқларда тарғиботлар етарли даражада ташкил этилмаётгани танқид қилинди.

Тадбирда таъкидланишича, жорий йил мамлакатимизда 50 га яқин кинотеатрлар қурилади. Мавжуд кинотеатрларда билет сотиш автоматлаштирилган тизимга ўтказилади.

 “Туркистон-пресс”