2018-05-02 12:06:39

БАҲОДИРНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ РИНГДАГИ ИЛК РАҚИБИ МАЪЛУМ

Бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов 5 май куни профессионал  рингдаги фаолиятини бошлайди. Ушбу боксчимиз илк жангини Нью-Йоркдаги “Foxwoods Casino” аренасида ўтказади.

Sports.uz интернет порталига маълум бўлишича, ҳамюртимизнинг профессионал боксдаги илк рақиби мексикалик Хьюго Трухильо (4-0-1, КО2) бўлади.

Бу боксчи 2013 йилдан бери профессионал рингда фаолият юритиб келмоқда ва шу вақтга қадар 5 та жанг ўтказиб, 4 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган. У сўнгги марта рингга 2017 йил апрельойида кўтарилган ва ҳамюрти Даниэль Эрнандесдан мағлуб қилган.

“Туркистон-пресс”