2018-05-02 12:08:56

ПОЛИОМИЕЛИТГА ҚАРШИ ЯНГИ ВАКЦИНА ҚЎЛЛАНИЛАДИ

Жорий йилнинг май ойидан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ЮНИСЕФ ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамкорлигида полиомиелитнинг олдини олиш мақсадида янги вакцина қўлланиладиган бўлди.

Айни пайтгача Миллий профилактик эмлаш дастурига мувофиқ, 12 хил юқумли касалликка қарши режали профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

ЮНИСЕФ томонидан 2 ёшгача бўлган болаларни эмлаш учун сил, бўғма, вирусли гепатит, кўкйўтал, қоқшол, қизамиқ, қизилча каби касалликларга қарши вакциналар келтирилган.

—Касаллик бемор билан мулоқотда бўлганда ҳаво-томчи йўл билан юқиши мумкин, —дейди Самарқанд вилоятидавлат санитария-эпидемиология назорати маркази иммунология бўлими мудири Қилич Қўлдошев. —Мазкур вакцина касаллик тарқатувчи вирусни зудлик билан бартараф этиш баробарида, қоннинг иммунитетини оширишга ҳам хизмат қилади. Шу сабабли ундан шолга қарши курашишда фойдаланиб келинади.

Асосан тўрт ойлик болаларга қилинадиган янги инактивлаштирилган полиомиелит вакцинаси ушбу касалликни дунё миқёсида тўхтатишга хизмат қилади. Ҳозиргача бу касалликка қарши эмлаш учун бивалент полиомиелит вакцинаси ишлатилиб келинган.

“Туркистон-пресс”