2018-05-02 12:11:26

ШАҲРАМ ҒИЁСОВ: ЮРТИМИЗ ДОВРУҒИНИ ДУНЁГА ТАНИТИШДА ДАВОМ ЭТАМАН!

2018 йил 1 май куни “Рио-2016” Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби, жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Машҳур боксчимиз ушбу ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов қабулида бўлди. Учрашув давомида МОҚ раҳбари Шаҳрамни 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида кўрмоқчи эканлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

«Шаҳрам, сени бекорга океан ортига, узоқ Америкага қўйиб юборганимиз йўқ. Чунки, сен ҳаваскор боксчи қўлга киритиши мумкин бўлган деярли барча совринни юта олдинг. Бугунги кунда ўз вазн тоифангда юртимиздаги энг кучли боксчисан. Мамлакатимизда сенга тенг келадиган рақиб йўқ. Энди АҚШда кучли боксчиларга қарши жангларда маҳорат ошириб, 2020 йилги Токио Олимпиадасида терма жамоа сафида бўлишинг шарт. Сени айнан шу ниятда у ерга қўйиб юборганмиз. Шуни билгинки, Миллий олимпия қўмитаси сени ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Жаҳоннинг энг йирик ареналарида зафар қучиб, юртимиз байроғини баланд кўтаришинг учун барча шароитни яратиб берамиз», – деди Умид Аҳмаджонов.

ЎзнавбатидаШаҳрамҒиёсовушбуэътиборданхурсандэканлигиҳақидагапирди.

«Менга билдирилаётган ишончни оқлаш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламан. Сизнинг, қолаверса Миллий олимпия қўмитасининг ушбу эътиборидан хурсанд бўлдим. Ўз натижаларим билан Ўзбекистон байроғини юқори кўтаришда, юртимиз довруғини дунёга танитишда қўлимдан келган барча ишни қиламан», —деди Шаҳрам Ғиёсов.

“Туркистон-пресс”