2018-05-02 12:17:09

ҲОЗИРЧА БИТТА ОЛТИН ВА БИТТА КУМУШ

Малайзияда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Кеча ҳамюртларимиз ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган эдилар. Ушбу лицензияни Ўзбекистон терма жамоасига Екатерина Фетисова тақдим этди. Бугун Екатерина ёшлар ўртасидаги беллашувларнинг кўпкураш баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда иккинчи ўрин бошқа бир ҳамюртимиз Лола Зокировага насиб этди. Маълумот учун, ҳар икки спортчи Лилия Власованинг шогирдлари ҳисобланади.

“Туркистон-пресс”