2018-05-02 12:19:23

ИННОВАЦИЯ БЎЙИЧА ЭНГ ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР АНИҚЛАНДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси АндижонвилояткенгашитомониданЁшинновациячикўрик-танловинингАндижоншаҳарбосқичиўтказилди. Танловда шаҳар ҳудудидаги касб-ҳунар коллежларидан 27 нафар иқтидорли ўқувчилар ўзининг янги инновацион ғоялари билан қатнашди.

Абдулазиз  Маҳмудов Андижон шаҳар Ахборот технологиялар коллежи ўқувчиси. Компьютер саводхонлиги, интернет ишланмалари бўйича тенгдошлари орасида унга етадигани йўқ. Шу боис танлов давомида у қилган тақдимот танлов қатнашчиларида катта таассурот қолдирди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

—Бугунги танловда компьютер программаларини соддалаштириш ва интернет ишланмаларини ўзбек тилида яратиш бўйича янги технологиям билан иштирок этдим, —дейди ёш ихтирочи. —Очиғини айтиш керак, мен яратган бу лойиҳа нафақат тенгқурларимда,балки ҳакамлар ҳайъати аъзоларида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Энди лойиҳамни янада такомиллаштириб, ахборот телекоммуникация соҳаси ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши“Ёшлар қаноти” етакчи мутахассиси Дилмурод Собировнинг маълум қилишича, танловда Абдулазиз  Маҳмудовдан ташқари Андижон маиший касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муҳаммадбобур Муродов ҳамда  Андижон Машинасозлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Эркинбой Тўйчибоевлар ҳам танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

“Туркистон-пресс”