2018-05-02 12:42:26

МУҲАББАТ ШАМАЕВА ТАШАББУСКОР ВА ЗУККО АЁЛЛАР БАҲСИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ

Аёлни ҳурмат қилиш, эъзозлаш халқимизга хос азалий фазилатлардандир. Юртдаги осойишталикни, жамиятдаги барқарорликни, оиладаги фаровонликни сақлаш ҳам кўп жиҳатдан хотин-қизларга боғлиқ.

Дарҳақиқат, бугун оиладан тортиб, давлат ва жамият қурилиши, илм-фан, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, маданият ва спорт каби кўплаб соҳаларни уларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Мана,10 йилдирки,Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Аёллар қаноти” томонидан мамлакатимиз ёшлари, хотин-қизлари орасида истеъдод эгаларини кашф этиш, уларнинг маънавий, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш ва улар орасида сиёсий етакчиларни шакллантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашва  рағбатлантириш мақсадида “Донолик ва ташаббускорлик —сиёсий етакчилик мезони” шиори остида “XXI аср аёли” Республика кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Куни кеча бўлиб ўтган мазкур кўрик-танловнинг Шеробод туман босқичида ҳам XXI асрнинг зукко ва ташаббускор аёли аниқланди.

Танловда туманда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси бўлган фаол хотин-қизлар иштирок этиб, ўз иқтидорларини намоён этдилар.

Танлов низомига асосан, шартлардан муваффақиятли ўтган 15-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган ЎзМТДПнинг бошланғич партия ташкилоти раиси Муҳаббат Шамаева танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритди.

—Партия ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу танловни ўз сиёсий фаолиятимнинг бошланғич поғонаси деб биламан,  — дейди Муҳаббат Шамаева. — Мақсадим-танловнинг вилоят, қолаверса, Республика босқичларида иштирок этиб, ғолибликни кўлга киритишдир.

“Туркистон-пресс”