2018-05-02 12:44:40

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ” ТАНЛОВИ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Халқ таълими вазирлиги тизимда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилардан ташаббускор, ижодкор, янгиликка интилувчи ва малакали ўқитувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ўтказиб келади.

Кўрик-танлов 3 босқичда ташкил этилиб,  иккинчи — ҳудудий босқичда иштирокчилар тўртта шартда беллашадилар ва 1-ўринни қўлга киритган қатнашчи Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Вазирлик Матбуот хизматидан маълум қилишларича, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”  кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.

“Туркистон-пресс”