2018-05-02 12:47:39

БИРЖАДА ОНЛАЙН АУКЦИОН ОРҚАЛИ 149 ТА АВТОМОБИЛЬ РАҚАМЛАРИ СОТИЛДИ

Ўзбекистон товар-хомашё биржаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 23 — 27 апрель кунлари биржада онлайн аукцион орқали 149 та автомобиль рақамлари сотилди.

Улардан 132 тасини жисмоний шахслар, 17 тасини юридик шахслар харид қилган. Ўтган 5 кун ичида онлайн аукцион орқали сотилган авторақамларнинг қиймати 4,1 миллиард сўмдан ошган.

Таъкидлаш лозимки,Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари  автомобиль ишқибозлари харидорлар орасида етакчилик қилишмоқда.