2018-05-02 12:52:11

ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА КУМУШ ВА БРОНЗА МЕДАЛЛАРИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Минск шаҳрида ўтказилган Халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. Беларусдаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари KUN.UZ ахборот порталига шу ҳақда хабар берди

Минск шаҳрида (БеларусьРеспубликаси) кимё фани бўйича 52-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиада мусобақаларида 22 мамлакатдан 130 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Мусобақалар натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси аъзолари фахрли ўринларни эгаллашди. Жумладан, Дилдора Ҳакимбоева ва Зебунисо Турсунова олимпиаданинг кумуш медали соҳиби бўлишди. Саида Ортиқбоева, Исломжон Каримов, Улуғбек Бойирбеков, Жалолиддин Оловиддинов бронза медалларини қўлга киритишди.