2018-05-02 12:58:41

МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТДА НАНОТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 27 апрелдаги тегишли қарорига асосанМирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетидаНанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Мазкур ҳужжат асосида ташкил этилган Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази, шу жумладан, нанотизимлар, наноматериаллар ва нанотехнологиялар соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, нанотехнологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда қатнашиш билан шуғулланади.

Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади, дейилади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида.