2018-05-02 13:11:15

КИМ ЧЕН ИН ДОНАЛЬД ТРАМП БИЛАН КОРЕЯ ЧЕГАРАСИДА УЧРАШИШИ МУМКИН

КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Шимолий ва Жанубий Корея чегарасида жойлашган Пханмунжом қишлоғидаги қуролсизлантирилган ҳудудда учрашишга рози бўлди, деб ёзади «РБК».

CNN нашрининг манбаси сўзларига кўра, КХДР раҳбарини Трамп билан Пханмунжомда учрашишга Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин кўндирган. Қишлоқда учрашувни ўтказиш учун зарур нарсаларнинг барчаси тайёрлиги туфайли, Ким Чен Ин бунга рози бўлган. Пханмунжомда ўтган ҳафта Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Иннинг музокаралари бўлиб ўтган эди.

CNN манбасига кўра, Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви май охирида бўлиб ўтади.