2018-05-02 13:17:29

ТОШКЕНТДА “МАДАНИЙ МЕРОС ВА ТУРИЗМ” II ХАЛҚАРО КОНГРЕССИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 3 – 5 май кунлари “Маданий мерос ва туризм” II халқаро конгрессибўлиб ўтади.

Мазкур халқаро форумда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларидан иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Туркиянинг Селчук университети билан биргаликда ташкил этилаётган ушбу халқаро анжуман Ўзбекистонда туризм индустриясини тараққий эттиришда халқаро тажрибани ўрганиш, сайёҳлик соҳасида кадрлар тайёрлаш, маданий мерос объектларини сақлаш ва ташриф буюрувчилар кўламини кенгайтиришда замонавий ёндашувларни ишлаб чиқишда ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради.

 Форум доирасида маданий тадбирлар, ўзаро тажриба алмашиш имконини берадиган учрашувлар ва семинар-тренинглар ташкил этилади.